Жамият

Сирдарёда сохта ҳужжатлар орқали 500 миллион сўм кредитни қўлга киритган фирибгарлар ушланди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сирдарёда сохта ҳужжатлар орқали 500 миллион сўм кредитни қўлга киритган фирибгарлар ушланди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизматининг хабар беришича, департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ҳудудий ҳудудий тижорат банки филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

 

Унда аниқланишича, фуқаролар Д.Х., Д.М. ва бошқалар ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, “Т.” МЧЖ раҳбари Б.ни алдаб келгани маълум бўлди.

 

Қайд этилишича, МЧЖ номига кредит олиш учун “МАН” русумли юк автотранспорт воситасини фуқаро Х.нинг номига сохта маълумотлар киритиш йўли билан гаровга қўйишиб, натижада банк муассасасидан 500 миллион сўм кредит ажратишга эришган.

 

Шундан сўнг, ушбу кредит маблағларини шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганликлари аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар,бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Термизда 800 миллион сўмни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган, Бухорода ногиронлик нафақасини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ушлангани ҳамда фирибгар танишининг ишончига кириб, уни "ухлатиб" кетгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Сирдарёда сохта ҳужжатлар орқали 500 миллион сўм кредитни қўлга киритган фирибгарлар ушланди | Zamon.uz