Жамият

Фуқаролар қандай солиқлар тўлайди? Ўзбекистон Республикасида солиқ ва йиғимлар тизими

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар тизими амал қилади:

Фуқаролар қандай солиқлар тўлайди? Ўзбекистон Республикасида солиқ ва йиғимлар тизими

 

1) қўшилган қиймат солиғи;

2) акциз солиғи;

3) фойда солиғи;

4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

7) мол-мулк солиғи;

8) ер солиғи;

9) ижтимоий солиқ(электр энергияси, газ ва яна шу турдаги солиқлар).

 

Солиқ деганда Республика давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади.

 

Йиғим эса бюджет тизимига ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади.

 

Йиғим ундириш тартиби ваколатли орган ёки мансабдор шахс томонидан бажарилади ва бунда ташкилотнинг юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни ҳисобга олинади. Шунингдек, ташкилотга оид ҳужжатларни бериш жараёнида ҳам йиғим олиниши мумкин.

 

Эслатма. Суд тартибида юклатилган жарималар ва бошқа тўловлар, бундан ташқари, мол-мулкни мусодара қилиш ҳамда бошқача тарзда олиб қўйиш каби қонунда белгиланган тартибдаги ундирувлар ҳам фуқаро зиммасига юклатилган солиқ ёки йиғимлар таркибига кирмайди.

 

Автотранспорт йиғими ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан тартибга солинади.

 

Эслатма. Давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи тўғрисидаги қонунчиликда белгиланади.

 

Шу билан бирга, Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун махсус солиқ режимлари ҳам мавжуд.

 

Эслатма. Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби амал қилади. Бунда тўлов қонунчиликда ёки инвестиция битимларида назарда тутилган инвестицияларни амалга ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда бўлади. Мазкур солиқ тартиби муайян муддат учун белгиланади.

 

Эслатма. Махсус солиқ режимлари айрим солиқларни тўлашдан озод этишни, пасайтирилган солиқ ставкаларини ва бошқа солиқ имтиёзларини қўллашни назарда тутиши мумкин. Яъни, махсус солиқлар тўлаётган шахсга баъзи бир солиқ турларини тўламаслик ёки тўловларни вақтинча кечиктириши имконияти берилади.

 

Аввалроқ 2022-йилда электр энергияси ва табиий газ нархи ошиши кутилаётгани ҳамда солиқ тўлашдан бўйин товлаган шахс жавобгарликка тортилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Фуқаролар қандай солиқлар тўлайди? Ўзбекистон Республикасида солиқ ва йиғимлар тизими | Zamon.uz