Навоийда омбор мудири аҳолига берилиши керак бўлган кўмирни "еб юборди"
У 722,4 тонна кўмир камомадига йўл қўйган.

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда 2021 йилнинг 3 ноябрь ҳолатига кўра, маркшейдерлик ўлчовида омбор мудири А.А. ва бошқалар туман аҳолиси учун имтиёзли нархларда сотилиши керак бўлган 216,9 миллион сўмлик “БР” маркали 722,4 тонна кўмир камомадига йўл қўйгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 2 нафар шахс поезд вагонидан 755 кг кўмирни талон-торож қилганди.
Аввалроқ Фарғонада омбор мудири аҳоли ва давлат ташкилотларига тарқатилиши керак бўлган 852 минг тонна кўмирни сотиб юборгани, Термиз шаҳрида кўмир маҳсулоти талон-торож қилингани ҳамда кўмир ўғриларига жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.







