Ўзбекистон

Алишер Усмонов сайловда яна ғалаба қозонди

Эслатма. Усмонов 2008 йилдан бери Халқаро қиличбозлик федерациясини бошқариб келмоқда.

Алишер Усмонов сайловда яна ғалаба қозонди

 

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро қиличбозлик федерациясининг Конгрессида амалдаги президент Алишер Усмонов ғалаба қозониб, ташкилотдаги бошқарувини давом эттирадиган бўлди.

 

Мазкур тадбирга расмий меҳмон сифатида ташриф буюрган Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Алишер Усмоновни сайловдаги ғалабаси билан табриклаган.

 

Таъкидлаш керак, сайлов якунларига кўра яна бир нечта ҳамюртларимиз ҳам ташкилотнинг бир қатор бўлимлари таркибий қисмига киритилди. Жумладан, Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси Бош котиби Гулнора Саидова тарғибот қўмитаси, Токио-2020 Олимпиадасида реферилик қилган Аида Ҳасанова ҳакамлар қўмитаси таркибига олинди.

 

Тадбир давомида 2023 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигига даъвогар Тошкент шаҳрининг тақдимоти намойиш этилди. Аммо якунда мезбонлик Миланга насиб этди.

 

Аввалроқ Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига Алишер Усмоновнинг номзоди кўрсатилгани ҳамда қиличбозлик бўйича илк халқаро синов-имтиҳони бошлангани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"