Туркияда “Трикотаж” цехига таклиф қилинган аёл бошқа ишларга жалб қилинди
Жиноий гуруҳ одам савдосидан ташқари қалбаки АҚШ доллари билан ҳам шуғулланган.

2020 йил май ойи бошларида Фуқаро Р.Э. укаси А.Э. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро М.Х. га Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида “Трикотаж” цехига ишга жойлаштириб қўйишини вада қилади.
Ҳар ойда 700 АҚШ доллари, кейинчалик 1.500 ва 2.000 АҚШ долларигача иш ҳаққи ва қилинадиган ишлар ҳақида ёлғон маълумотлар беради.
Аёл Истанбулга етиб келганида эса йигит берган ваъдаларини бажармасдан бошқа ишларга жалб қилиб, шахсига оид ҳужжатларини олиб қўйган.
Р.Э.Туркия шаҳридан туриб ўз жиноий ҳаракатларини бошқа мамлакатларда ҳам давом эттирган. Санк-Петербург шаҳрида ишлаб юрган укаси М.Э, Наманган шаҳрида яшовчи М.Ч. ҳамда М.К, Қорасув шаҳрида яшовчи О.О ва бошқалардан иборат таркибда уюшган гуруҳни ташкил қилиб, унинг фаолиятига раҳбарлик қилиб, гуруҳ аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаган.
Р.Э. гуруҳни қалбаки АҚШ доллари билан таъминлаган. Гуруҳ аъзоси К.И. қўлга киритган қалбаки чет эл валютасини Ўзбекистонга олиб келган. Р.Э. унга ўз навбатида ғайриқонуний йўллар билан олиб келинган қалбаки чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни ўтказиши белгиланган бўлган. Сўнг жиноий режага кўра, қалбаки чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиб, уюшган гуруҳ аъзоларига тарқатган.
Шунингдек, Р.Э терговда аниқлашни имкони бўлмаган шахслардан қалбаки 10.000 АҚШ долларини сотиб олиб, 2020 йил 5 сентябрь куни Санк-Петербург шаҳридан Истанбул шаҳрига ҳаво йўллари орқали келган К.И. га берган.
К.И. 2020 йил 27 сентябрь куни “Истанбул-Баку-Тошкент” рейси билан қалбаки 10.000 АҚШ долларини сумкада олиб ўтиб, Наманган шаҳрига олиб келган ҳамда жиноий гуруҳ аъзоларига тарқатган.
Гуруҳ аъзоси Р.Э ва ОТ. 2020 йил 12 ноябрь куни ёлланма ҳаридор “Бекзод” исмли шахсга қалбаки 1.600 АҚШ долларини ҳақиқий 560 АҚШ долларига ўтказаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тури қўлланилган.
Аввалроқ ДХХ томонидан қалбаки пул ишлаб чиқараётган шахслар аниқлангани ҳамда Тошкентда сохта долларга телефон сотиб олган фирибгар ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







