Жамият

Умумий овқатланиш жойлари учун солиқ тўлашда имтиёз берилади

Бундан мақсад — коронавирус пандемияси даврида умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш.

Умумий овқатланиш жойлари учун солиқ тўлашда имтиёз берилади

 

Умумий овқатланиш корхонаси эгалари бир неча турдаги солиқларни, шунингдек, мавжуд қарздорлик ҳамда барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлгача фоизларсиз кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятига эга. 

 

Маълумот учун, ушбу тартибга 2021 йил 15 август ҳолатидаги қарздорлик, жарима ва пенялар инобатга олинади.

 

Эслатма. Овқатланиш корхоналарига ресторан, кафе, ошхона ва ҳоказолар киради.

 

Мазкур солиқлар қуйидагилар:

➖ айланмадан олинадиган солиқ;

➖ фойда солиғи;

➖ сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

➖ юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

➖ юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар.

 

Бундан ташқари, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади мазкур тартиб 2021 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади.

 

2023 йил 1 сентябрга қадар эса туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ҳам тўхтатилади.

 

Аввалроқ солиқ тўлашдан бўйин товлаган шахс жавобгарликка тортилиши ҳамда табиий офат оқибатида зарар кўрган тадбиркорлар солиқлардан озод этилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Умумий овқатланиш жойлари учун солиқ тўлашда имтиёз берилади | Zamon.uz