Жамият

Қашқадарёда ҳайдовчига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Фуқаро ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифасини бажаришига қаршилик кўрсатган.

Қашқадарёда ҳайдовчига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

 

Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудида тезликни меъёридан оширган транспортларни қайд этувчи махсус мослама билан жиҳозланган автомобилда хизмат олиб борган ЙПХ ходими тезлик қоидаларини бузган "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган. Ҳайдовчи Ш.А. машинадан тушиб ходимнинг ёнига келиб тезликни меъёрдан оширганлиги бўйича қайд этилган қоидабузарликни ўчиришини сўраб ходимга бир қанча эътирозлар билдирган. 

 

Вазият кескинлашиб, атрофга фуқаролар тўпланган. Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан тегишли ҳужжатлар тўплангани ва ҳолат Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судида ўрганилиб чиқилган.

 

Фуқаро Ш.А. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 195-моддасида кўрсатилиб ўтилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Аввалроқ Наманганда қоидабузар ЙПХ ходимига пора таклиф қилгани ҳамда Тошкентда ЙПХ ходими қоида бузган ҳайдовчига чора кўрмасдан кетишига рухсат бергани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қашқадарёда ҳайдовчига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди | Zamon.uz