Жамият

Бугун тўртта туман ва битта шаҳарга янги “ҳокимбува”лар қўйилди

Янги ҳокимлар Булунғур, Ромитан, Косонсой, Оқдарё туманлари ва Қувасой шаҳрида фаолият олиб боришади.

Бугун тўртта туман ва битта шаҳарга янги “ҳокимбува”лар қўйилди

 

 

Самарқанд вилояти Булунғур туманига:

Тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Бахрамов Баходир Абдуллаевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан Астанов Самандар Мустафоқулович номзоди Булунғур тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Маълумот учун, мазкур тайинловга қадар Астанов Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Оқдарё туманига:

Қудратов Шерзод Асадович Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Қудратов бунгача Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

 

Бухоро вилояти Ромитан туманига:

Ромитан туманига Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Барноев Умеджон Исоевич ҳоким этиб тайинланди.

Маълумот учун, Барноев айни пайтга қадар Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Умеджон Исоевич Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими, 2020 йил 20 cентябрда коронавирус оқибатида вафот этган Ўктам Барноевнинг укаси ҳисобланади.

 

Наманган вилояти Косонсой туманига:

Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Дилмурод Ғафурович Қодиров туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот учун, Қодиров бугунги кунга қадар Норин тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

 

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрига:

Зафаржон Қодирович Тўрақулов Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Тўрақулов шу кунга қадар АТБ «Универсалбанк» бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Аввалроқ Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилгани ҳамда таниқли қизиқчи ва сўз устаси Валижон Шамшиев янги лавозимга тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"