Жамият

Қандай педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди? Мутахассис жавоби

САВОЛ. Мен касб-ҳунар мактабида педагог ўқитувчиман. Бизда ҳам ходимларни аттестациядан ўтказишар экан. Айтингчи, қандай педагоглар аттестациядан ўтмаслиги керак?

Қандай педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди? Мутахассис жавоби

 

ЖАВОБ.

Мазкур саволга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб берар экан, мурожаатчига 2021 йил 17 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 572-сонли қарори билан тасдиқланган низомни эслатади. Мазкур низом “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида” бўлиб, унда белгиланган талаблар мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг барчаси учун мажбурийдир.

 

Мутахассис Низомнинг 6-банди ҳақида гапирар экан, унда таълим муассасасидаги кадрларнинг баъзилари навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслигини санаб ўтади. Улар:

➖ фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

➖таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар;

➖ педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;

➖ педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

➖ ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

➖ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

➖ педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

➖ узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

➖мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;

➖ республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;

➖ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринлари учун захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида аттестацияга жалб қилинмайди.

 

Аввалроқ педагог кадрларни аттестациядан ўтказишда энди йиғма жилд талаб қилинмаслиги ҳамда ҳоким мактаб директорини ишдан бўшатишга ҳаққи йўқлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"