Жамият

Маълум бир турдаги шахслар учун бир йилда бир марта поезддан текин фойдаланиш тартиби мавжуд

Бундай турдаги шахсларга қуйидагилар киради:

Маълум бир турдаги шахслар учун бир йилда бир марта поезддан текин фойдаланиш тартиби мавжуд

 

👉 Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахсларга;

👉 ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

👉 Чернобил АЭС даги аварияни бартараф этувчилари ногиронларига.

Темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи деганда “бориш” ва “келиш” тушунилади.

 

Бундан ташқари, 3-гуруҳ уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга темир йўлларда чиптанинг эллик фоиз чегирмалари билан йилига бир марта юриш ҳуқуқи берилган. Агар мазкур турдаги шахслар берилган имтиёзни(50 фоизлик) икки йиллик қилиб фойдаланиш истагида бўлса, унда уларга ҳам мазкур йилда темир йўл транспортидан фойдаланиш текин ҳисобланади.

 

Бунда тақдим қилинадиган “Бориш” ва “Келиш” талонлари икки йилники қилиб ҳисобга олинади. Ушбу тартиб 3-гуруҳ уруш ногиронлари ва уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга ҳам татбиқ этилади.

 

Маълумот учун, имтиёзли чипта олиш учун чипта кассасига чегирма олиш ҳуқуқини берувчи қуйидаги тегишли ҳужжатлар тақдим қилиниши керак:

“Уруш ногирони гувоҳномаси”;

“Уруш қатнашчиси гувоҳномаси”;

“Имтиёзга ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома”.

 

Шунингдек, 10 ва ундан ортиқ одамлар сонидан иборат ташкил қилинган гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича чегирмалар тақдим қилинади.

 

Диққат! Имтиёзли чипталарни текширишда тегишли ҳужжатларни тақдим қилмаган йўловчилар чиптасиз деб ҳисобланадилар ва белгиланган миқдорда жаримага тортиладилар. Бундан ташқари, улардан чипталар берилган станциядан манзил станциясигача чипта қийматининг фарқи (имтиёзли ва тўлиқ тариф ўртасидаги) ундирилади.

 

Аввалроқ “Uzbekistan Airways” мамлакат ичига қўшимча қатновни йўлга қўйиши ҳамда Янги йил байрами арафасида "Афросиёб" поездлари қатнови яна биттага кўпиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"