Жамият

1 январдан тадбиркорлар фаолияти белгиланган тартибда тасдиқланган саволнома бўйича текширади

Бунда текширув жараёнлари назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилади.

1 январдан тадбиркорлар фаолияти белгиланган тартибда тасдиқланган саволнома бўйича текширади

 

Шунингдек, Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлар фаолиятини текширишда палата ходимлари ҳам иштирок этади. Бироқ бу тартиб учун тадбиркорнинг розилиги керак бўлади.

 

Маълумот учун, текширувларни рўйхатга олиш китобининг ҳисоби электрон тарзда юритилади.

 

Эслатма. Тадбиркорлик фаолиятини текшириш ишлари қонун бузилишларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари ўтказилгандан сўнг амалга оширилади. Мазкур профилактик тадбирларга солиқ текширувлари, жиноят ишлари ва тезкор-қидирув фаолияти доирасидаги текширувлар кирмайди.

 

Маълумот учун, 2021 йил 1 октябрдан ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинган. Бунга қўшимча тарзда, 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида фаолият юритувчи ЯТТга белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга пасайтирилган ҳолда БҲМнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Бироқ Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган ЯТТлар бундан мустасно.

 

Бундан ташқари, 2022 йил 1 апрелгача тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи “Ягона давлат назорати” ахборот тизими ишга туширилади.

 

Қонунга кўра, 2022 йилдан тадбиркорларга маъмурий босим даражасини аниқлаш ва енгиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилади.

 

Аввалроқ ёш тадбиркорларга 540 миллион сўмгача кредит берилиши ҳамда ЯТТ сифатида таксичилик фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.