Ўзбекистон

АҚШдан яна 24 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

Улар иммиграция қоидаларини бузганликда айбланган.

АҚШдан яна 24 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

 

АҚШ иммиграция қонунчилигини бузганликда айбланиб депортация қилинган 24 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, АҚШдан учиб келган махсус чартер рейси Тошкент халқаро аеропортига қўнган.

 

Фуқароларни ватанига қайтариш жараёни Ўзбекистон ва АҚШнинг ваколатли идоралари ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳамкорлик асосида амалга оширилган. Ҳамкорлик доирасида шахсларни идентификация қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда уларнинг хавфсиз қайтишини таъминлаш билан боғлиқ барча ташкилий-ҳуқуқий масалалар тезкор тартибда ҳал этилган.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон миграция жараёнларини тартибга солиш, ноқонуний миграция ҳолатларининг олдини олиш ҳамда хорижда бўлиб турган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида хорижий ҳамкорлар билан мунтазам ҳамкорликни давом эттирмоқда.

 

Мутасаддилар фуқароларни хорижга чиқишда қабул қилувчи давлатларнинг миграция ва яшаш қоидаларига қатъий риоя этишга чақирмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда 4,5 миллион долларлик товарларни ўғирлашда гумонланган, ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"