Жиноят

Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Айрим ходимларга ишламаган даври учун иш ҳақи ва қонунчиликка зид равишда рағбатлантириш пуллари тўланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилингани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда агентликнинг масъул шахслари икки нафар ходим — Б.Д. ва Н.А.нинг амалда ишламаган даври учун уларга 931,6 млн сўм иш ҳақи ҳисоблагани аниқланган.

 

Шунингдек, интизомий жазо қўлланилган ва жазо муддати давом этаётганига қарамай, Меҳнат кодекси талабларига зид равишда яна 8 нафар ходимга 88,5 млн сўм тўлаб берилгани маълум бўлган.

 

Ҳолат оқибатида жами 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилингани қайд этилди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ўзини Миграция агентлигининг собиқ бўлим бошлиғи Азизбек Тоштемиров деб таништирган шахс Теlegram'даги “Корея 24 соат” каналида агентликнинг амалдаги ва собиқ раҳбарларига оид қатор постларни эълон қилганди.

 

“Корея 24 соат” каналидаги постларда Миграция агентлигининг собиқ раҳбари Афзал Эрматов пандемия даврида Жанубий Кореяга ишчиларни юбориш учун сунъий навбатлар ташкил этгани, айрим фуқаролардан қўшимча маблағлар ундиргани ва имтиҳон жараёнларига ноқонуний аралашув бўлгани ҳақидаги даъволар илгари сурилган. Шунингдек, амалдаги директор Беҳзод Мусаевга нисбатан ҳам қатор айбловлар билдирилган. Хусусан, хусусий бандлик агентликларига лицензия бериш жараёнлари, Кореяга ишчи юбориш тизими ва айрим шахсий топшириқлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан иддаолар келтирилган.

 

Май ойида эса Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ўзбекистонликларни Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ йирик коррупсион схема фош этилганини маълум қилган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу схема орқали фуқаролардан 100 миллион доллардан ортиқ маблағ ноқонуний ундирилган.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.