Жаҳон

Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоманаий акс этган видео эълон қилинди

Лавҳа қачон ва қаерда суратга олингани маълум қилинмаган.

Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоманаий акс этган видео эълон қилинди

Эроннинг янги олий раҳбари Мужтабо Хоманаий беш ой ичида илк бор видеода кўринди. Тегишли видеони Mehr агентлиги Тelegram-каналида эълон қилди.

 

12 сониялик видеода Хоманаий бир неча киши даврасида ўтириб, улар билан суҳбатлашаётгани акс этган. Видеонинг қачон суратга олингани маълум қилинмаган.

 

Мужтабо Хоманаий март ойининг бошида отаси Али Хоманаий ҳалок бўлганидан сўнг Эроннинг олий раҳбари этиб тайинланган. Али Хоманаий 28 февраль куни АҚШ ва Исроил бошлаган ҳарбий операциянинг илк кунида берилган зарбалар оқибатида вафот этган.

 

Али Хоманаийнинг дафн маросими хавфсизлик нуқтаи назаридан бир неча ойга кечиктирилди. Мотам маросими 9 июль куни Машҳад шаҳридаги Имом Ризо мақбараси ҳудудида ўтказилди.

 

Отаси дафн этилганидан бир неча кун ўтиб, Мужтабо Хоманаий Эрон Али Хоманаий ва АҚШ ҳамда Исроилнинг ҳарбий операцияси қурбонига айланган бошқа эронликлар учун қасос олишини айтди

 

 

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

custom img

Қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши вафот этди

Ҳозирда фожиа сабаби ўрганилмоқда.

custom img

112 га қўнғироқ: 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Аёл эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги қудуққа тушиб кетган.

custom img

Си Цзиньпин Ҳиндистонда: етти йилдан кейинги илк ташриф

Хитой раиси Ҳиндистонга ташрифи давомида Бош вазир Нарендра Моди билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

custom img

Республикачилар мағлуб бўлса, Эронга янада қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин — Трамп

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

custom img

Исроил Ҳизбуллоҳ базасини портлатди: портлаш 4,1 магнитудали зилзилага сабаб бўлди

2 километрдан ортиқ узунликдаги иккита туннелни йўқ қилиш учун 1 минг тоннадан ортиқ портловчи модда ишлатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"