Жамият

15 ёшли қиз ўғирликка қўл урди

Қиз қўшнисиникига девор ошиб кириб, тилла буюмларини ўғирлаб кетган.

15 ёшли қиз  ўғирликка қўл урди

 

Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигида номаълум шахс, ҳовлисига кириб, меҳмонхонада бўлган умумий нархи 12 миллион сўмлик бир дона билак узук, икки дона тилла узук, бир жуфт балдоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

 

Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси содир этганлиги аниқланган.

 

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 1 декбарь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Aввалроқ наманганлик 13 ёшли бола бувисининг сандиғига ўғирликка тушгани ҳамда 18 ёшли фуқаро иккита машинани тунаб кетгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.