1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Деновда иккита “Nexia” тўқнашиб кетди

Ижтимоий тармоқларда оқ ва қора рангли "Nexia" русумли автомобиллар тўқнашуви тасвирланган видеороликлар тарқалди(Видео).

Деновда иккита “Nexia” тўқнашиб кетди

 

 

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Аниқланишича, бахтсиз ҳодиса 2021 йил 8 ноябрь куни соат 16:37 да Сурхондарё вилояти, Денов тумани, "Тасмасой" М.Ф.Й. ҳудудидан ўтувчи 4Р-100 автомобил йўлининг 168-километрида содир бўлган.

 

Ҳайдовчи 1997 йилда туғилган Д.Р. "Nexia" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, қувиб ўтиш қоидаларини бузиши оқибатида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Ф.Б. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобил билан тўқнашган ва бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир устунга бориб урилган.

 

Натижада, оқ рангли "Nexia" автомобилида бўлган йўловчи Г.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

 

 Мазкур ЙТҲ юзасидан Денов тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Тошкентда юз берган ЙТҲда 10-синф ўқувчиси ҳамда Андижон давлат тиббиёт институтининг 3 нафар талабаси ЙТҲ оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика