Жалақудуқда эрдан хотини фойдасига 75,5 миллион сўм ундириб берилди
“Тico” ҳамда “Lacetti” русумли автотранспорт воситалари ҳисобидан 75,5 миллион сўм ундириш белгиланган.


Мажбурий ижро бюроси ахборот хизматининг хабар беришича, фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан Жалақудуқ туманида яшовчи Ф.А. ва унинг собиқ турмуш ўртоғи Т.А.лар томонидан турмуш даврида олинган мол-мулклари ўртада тақсимланиши белгиланган.
Қайд этилишича, суднинг қарорига асосан жавобгар Ф.А.дан даъвогар Т.А. фойдасига биргаликдаги турмушлари даврида олинган “Тico” ҳамда “Lacetti” русумли автотранспорт воситалари ҳисобидан 75,5 миллион сўм ундириш белгиланган.
Ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида даъвогар Т.А. фойдасига 75,5 миллион сўм ундириб берилиб, ижро иши тамомланди.
Эслатиб ўтамиз, МИБ томонидан 742 минг 476 та ижро ҳужжатининг муддати бузилган ҳолда ижро этилганди.
Бундан аввал қарздорнинг “Trailblazer”, Олтиариқда фуқаронинг “Nexia 3” русумли автоулови хатлангани, қарздор ота алимент тўлови ўрнига фарзандларига уй бергани ҳамда МИБ Наманганда 2,6 миллиард сўмлик иш ҳақларини ундириб бергани ҳақида хабар қилинганди.







