Жаҳон

Канадада 300 киши кўчки қамалида қолди

Фавқулодда вазиятлар ходимлари қутқарув операциясини бошлаб юборган.

Канадада 300 киши кўчки қамалида қолди

 

Ҳарбий вертолётлар ёрдамида одамларни офат зонасидан эвакуация қилмоқда. Бу ҳақда СБС телеканали хабар берди.

 

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясида кучли ёмғирдан кейин содир бўлган кўчки катта йўлни тўсиб қўйган. Оқибатда, 100 га яқин машина ва 300 га яқин одам трассада ҳаракатсиз қолиб кетган. Улар орасида 50 нафар бола ҳам бор.

 

Бахтсиз ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Хабарларга кўра, Британия Колумбиясида кунига бир ойдан ортиқ ёғингарчиликлар юз берди. Шу сабаб ҳудудда кучли сув тошқини келиб чиққан. Айрим одамлар уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

 

Шунингдек, Хитойнинг Шанси провинциясида ҳам 15 киши сув тошқинида ҳалок бўлди, яна 3 киши бедарак йўқолган.

 

Маълумот ўрнида: аввалроқ октябрь ойида Ҳиндистон ва Непалда кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинлари ва кучли кўчкилар оқибатида умумий ҳисобда 200 га яқин одам ҳаётдан кўз юмганди. 

 

Эслатиб ўтамиз, Германияда сув тошқини оқибатида 58 киши қурбон бўлгани, АҚШнинг Теннесси штатидаги сув тошқинларида  20 дан зиёд киши, Афғонистонда сув тошқини оқибатида 150 киши ҳамда Покистонда кучли ёғингарчилик туфайли 18 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Қирғизистонлик қори Қуръон тиловати бўйича яна жаҳон чемпиони бўлди

Танловда дунёнинг турли мамлакатларидан минглаб иштирокчилар қатнашиб, финалга 64 нафар қори етиб борган.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши операцияси харажатлари 25 миллиард доллардан ошди

Оқ уй аввалроқ операция қийматини 12 миллиард доллар деб баҳолаган эди.

custom img

Нетаняху Эрон энергетика объектларига ҳужум қилмасликка рози бўлди — Трамп

Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда Трамп Исроил билан бу масалада келишувга эришилганини айтди.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа минглаб қўшин юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

custom img

Россияда патент тизими бекор қилиниши мумкин

Мигрантларга фақат ротация асосида ишлашга рухсат бериш таклиф қилинди.

custom img

Туркияда Ўзбекистонлик аёлга жинсий тажовуз қилган икки йигит қамоққа олинди

Гумонланувчилар 24 ва 25 ёшли қурилиш ишчилари бўлиб, ҳолат суд назоратига олинган.

custom img

АҚШ фуқароларини Саудия Арабистонини тарк этишга чақирди

Саудия Арабистони ҳаво майдони ҳозирча очиқлигича қолмоқда.

custom img

Покистон ва Афғонистон Рамазон ҳайити арафасида ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатди

Ҳарбий ҳаракатлар 24 мартгача тўхтатилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"