Китоб туманидаги марказий деҳқон бозори атрофида ҳаракатланиб кетаётган "Маtiz" ҳайдовчиси пиёдага қўпол муносабатда бўлиб, уни ҳақоратлагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, Китоб тумани ИИБ ЙХҲБ ходимлари томонидан тезкор суриштирув тадбирларини амалга оширилди. Олиб борилган қидирув жараёнларида қоидабузар ҳайдовчи шахсига аниқлик киритилди.
Маълум бўлишича, ўрганишлар давомида фуқаро Китоб тумани "Aлақўйлиқ" МФЙда туғилган 20 ёшли Б.A эканлги аниқланди.
Унга қонунда кўрсатилган тартибда баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда ЙПХ ходимини капотда судраб кетган ҳайдовчига чора кўрилгани, йўл ҳаракати қоидаларини зид равишда бошқарган ҳайдовчилар аниқлангани ҳамда Тошкент вилоятида юк машинаси 7 та машина билан тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берилганди.


