Жамият

Наманганда уюшган гуруҳ эшик қулфини бузиб кириб дўконни ўмарди

Жиноятнинг катта-кичиги бўлмайди. Уни содир этганга жазо муқаррар. Наманганда дўкон қулфини бузиб, жиноят содир этган уюшган гуруҳ аъзолари ҳам энди қонун олдида жавоб беради.

Наманганда уюшган гуруҳ эшик қулфини бузиб кириб дўконни ўмарди

 

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 октябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс маҳалласида жойлашган савдо дўконига эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кирган.

 

Қайд этилишича, дўконда бўлган умумий нархи 1.200.000 сўмлик 4 қоп картошка вa 4 яшик газли сувларни ўғирлаб кетганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

 

Янги Наманган тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари вa ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳамда суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 2000 йилда туғилган, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган Наманган шаҳрида яшовчи, 2003 йилда туғилган, Наманган шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшовчи, 11-синф ўқувчиси, 2004 йилда туғилган ва Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаролар содир этгани маълум бўлди.

 

Ушбу ҳолат бўйича 2021 йил 13 октябрь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Аввалроқ Тошкентда банкоматни бузиб, ичидан 165 млн сўм ўғирлаган шахс ушлангани, Жиззахда фирибгар ўз дўстининг 3500 АҚШ долларини ўмаргани, ижтимоий тармоқлар орқали фуқарони обрўсизлантирмоқчи бўлган шахсга жиноий иш қўзғатилгани ҳақида ҳақида хабар берилганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"