Жамият

Олиб қўйилган фарзанд ўз онасига қайтарилди

Ота фарзандини онасига беришга қаршилик қилган.

Олиб қўйилган фарзанд ўз онасига қайтарилди

 

Гурлан туманида яшовчи фуқаро Д.Ю. турмуш ўртоғи билан ўзаро келишмовчилиги сабабли ота уйига қайтиб кетишга мажбур бўлган. Аммо турмуш ўртоғи унинг вояга етмаган 2018 йилда туғилган фарзанди Ш.Д.ни олиб кетишга қаршилик қилган. Фарзандини ололмаган Д.Ю. судга мурожаат қилган.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздорга вояга етмаган боласини онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган. Лекин ота фарзандини онасига беришдан бош тортган.

 

Шундан сўнг давлат ижрочилари, тегишли органлар ва холислар иштирокида вояга етмаган Ш.Д. онаси тарбиясига олиб берилиши таъминланди.

 

Аввалроқ, уйга муҳтож она фарзандини сотгани ҳамда икки яшар ўғлига жиддий шикаст етказган ота ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"