Жамият

“Сирдарё” дарёсида 26 ёшли фуқаро чўкиб кетди

Поп тумани “Мирзаорол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сирдарё” дарёсида 26 ёшли фуқаро чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

“Сирдарё” дарёсида 26 ёшли фуқаро чўкиб кетди

 

 

Унда айтилишича,  Наманган вилояти Поп тумани “Уйғур” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган, 1995 йилда туғилган A.Д. исмли фуқаро  жорий йилнинг 15 сентябрь  куни тушликдан сўнг ўзини эҳтиётсизлиги оқибатида дарёга тушиб, чўкиб кетган.

 

Воқеа жойига зудлик билан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гурухи ҳамда Поп туман фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув гурухи етиб борган. Дастлабки сув ости ва сув усти қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган.

 

 

Ҳозирда ҳам қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда каналга чўкиб кетган 10 ёшли боланинг жасади топилганди. Шунингдек, вилоятда “Nexia” бошқарувини йўқотилиши сабабли каналга тушиб кетганди.     

 

 

Баҳринисо Мадумарова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.