Жамият

Сирдарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

Сўнгги пайтларда айрим ҳайдовчиларнинг йўлда ухлаб қолиши оқибатида кўнгилсизликлар юз бериши ортиб бормоқда. Охири ўлим билан якун топаётган ЙТҲларнинг содир бўлиши эса дилни хира қилади.

Сирдарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

 

 

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида "Matiz" иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

 

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 04:50 ларда Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган.

 

Қайд этилишича, ҳайдовчи автомобилда Термиз — Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда ухлаб қолган.

 

 

Оқибатда, автомашина йўлни иккига бўлувчи темир тўсиққа урилиб, ундаги бир нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.

 

Аввалроқ Тошкентда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида 3 та машинага шикаст етказилгани, Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида юк машинасига бориб урилиши оқибатида йўловчи вафот этгани ҳамда Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида "Cobalt" ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.