Жамият

Конгрессда китоб-альбомларнинг янги жилдлари тақдим этилади

Шу йилнинг 13–21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг «Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш – замонавий босқичда” мавзусида V Халқаро конгрeсси бўлиб ўтади.

Конгрессда китоб-альбомларнинг янги жилдлари тақдим этилади

 

 

Конгресс доирасида бир қатор тадбирлар белгиланган. Жумладан, нашрдан чиққан китоб-альбомларнинг янги жилдларини  жаҳон музей ва кутубхоналарига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтади.

 

 Бутунжаҳон жамиятининг навбатдаги конгрессида Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Германия, Италия, Венгрия, Франция, Буюк Британия, Туркия, Япония, Албания, Австрия, Афғонистон, Қозоғистон, Греция, Исроил, Ҳиндистон, Иордания, Эрон, Хитой, Ливан, Мўғулистон, БАА, Нидерландия, Украина, Польша сингари 40 га яқин мамлакатдан 350 нафар тарихчи ва шарқшунос олимлар иштирок этиши кутилмоқда.

 

Конгресс Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг фаолиятига бағишланган ялпи йиғилиш билан бошланади. Шунингдек, Бутунжаҳон жамиятининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Йўл харитаси муҳокама қилинади.

 

Анъанага кўра, конгресс Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти иштирокчиларининг Ўзбекистон Республикаси Президентига  мурожаати ва якуний резолюциясини қабул қилиш билан якунланиши режалаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро кинофестивалининг ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлагани, “Ўзбекистон маданий мероси – янги уйғониш даври пойдевори” V Халқаро Конгресси ўтказилиши, 14-15 сентябрь кунлари Хивада “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” Халқаро маданият форуми ўтказилиши ҳамда Турк киносининг “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида намойиш этилиши ҳақида хабар қилинганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"