Жамият

Қашқадарёда “Қирғиз кино кунлари” бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қайта тикланган ва Кинематография агентлиги томонидан ўтказилган “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивалида “Хориж кино кунлари” дастури бўйича кеча Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида “Қирғиз кино кунлари” ўтказилди.

Қашқадарёда “Қирғиз кино кунлари” бўлиб ўтди

 

 

Кинематография агентлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, унда томошабинлар учун “Песнь древа” (реж. Айбдек Дайирбеков), “Босогоний бегун” (реж. Мирлан Абдукаликов) номли қирғиз фильмлари намойиш этилди.

 

Қайд этилишича, намойишлардан сўнг қирғиз делегациясидаги киноижодкорлар билан ижодий суҳбатлар ташкил этилди. 


Халқаро делегацияларга таниқли ўзбек киножодкорлари ҳамроҳлик қилишди.

 

 

Ҳамкор ҳомийлар: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank” ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank” AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors” AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank” AJ, “Farg’onaazot” AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

Аввалроқ Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтгани, "Ўзбекфильм" биносида таниқли француз актёри Жерар Депардье ва француз кинорежиссёри Люк Бессон билан ижодий учрашув ўтказилгани, шу билан россиялик киноижодкорлар томонидан суратга олинган "Девятаев" бадиий фильми кино ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилингани, "Danmon Group" компанияси билан келишув имзолангани, “Кино 5 кунда” танловида суратга олинган фильмлар намойиш этилиши, Ўзбек ва рус тилларида фаолият олиб борувчи юқори сифатли фильмлар ва сериаллар намойиш этиладиган онлайн кинотеатр яратилгани, бундан ташқари, “Меҳр” операциясига бағишланган фильм премьераси бўлиб ўтгани, Паралимпиада ўйинларида иштирок этган ўзбек қизи ҳақидаги фильм намойиши ҳамда Тошкент халқаро кинофестивалининг “Жаҳон киноси кунлари” дастурини эронлик режиссёр Иброҳим Мухторийнинг “Ҳаёт варақлари” фильми бошлаб бериши ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қашқадарёда “Қирғиз кино кунлари” бўлиб ўтди | Zamon.uz