Жамият

Маданий мерос агентлигининг вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор қабул қилинди.

Маданий мерос агентлигининг вазифалари белгиланди

 

Унга кўра:

 

  • моддий маданий мерос объектлари давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш;
  • моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш, буюртмачи функциясини бажариш;
  • миллий музей фондининг давлат каталогини юритиш;
  • тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш;
  • археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, археология мероси объектларини муҳофаза қилиш;
  • маданий бойликларни муҳофаза қилиш, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши бўйича сертификат бериш ва бошқалар.

 

Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди, унда қуйидагилар назарда тутилади:

 

  • агентликнинг ҳуқуқий мақоми, тузилмаси, асосий вазифалари ва функциялари;
  • фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, ўз таркибий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши;
  • агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
  • агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари;
  • агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.

 

Агентлик моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

 

Ушбу агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

 

Маданият соҳасидаги НҲҲлар лойиҳалари ҳамда моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари жойлашган аҳоли пунктларининг бош режалари агентлик билан келишилиши шарт.

 

Бундан ташқари, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий-маданий ҳудудларда моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларини, шунингдек алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда объектларни қуриш ва уларни бузиш, ободонлаштириш ишлари бўйича лойиҳалар мажбурий тартибда агентлик билан келишилади. Бунда Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) лойиҳалари ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия орқали ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази билан келишилади.

 

Аввалроқ ЮНЕСКОга кирган баъзи маданий объектлар рўйхатдан чиқарилиши мумкинлиги, Ўзбекистонда илк бор - мамлакатнинг маданий меросига бағишланган "Бадиий атамалар луғати" уч тилда тақдим этилгани ҳамда Бухородаги "Абдуллахон" мадрасаси деворининг ўпирилиб тушгани юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"