Жамият

Жиззахда вояга етмаганлар 9 ой ичида қанча жиноят содир этгани очиқланди

Жиззах шаҳар давлат хизматлари марказида “Жиззах шаҳрида жорий йилда вояга етмаганлар ишлари бўйича Жиззах шаҳар идоралараро комиссияси томонидан олиб борилган ишлар, камчиликлар, истиқболли режалар” мавзусида ОАВ учун матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Жиззаҳ вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Жиззахда вояга етмаганлар 9 ой ичида қанча жиноят содир этгани очиқланди

 

Қайд этилишича, шаҳар ҳудудида комиссия аъзолари ва ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан 9 ой давомида вояга етмаганлар томонидан 7 та жиноят содир этилган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгаришсиз қолган.

 

Шунингдек, комиссия таклифи ва тўпланган ҳужжатларга асосланиб ўз фарзандини ноқонуний равишда чет давлатлардаги таълим муассасаларига жўнатган 7 нафар ота-она суд қарори билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Комиссиянинг жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига киритган илтимосномасига асосан 1 нафар вояга етмаган ўқувчи республика қиз болалар махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилди.

 

Маълумот учун: Жиззах шаҳри аҳолиси  сони 65 минг 760 нафар, унинг 27 фоизидан кўпроғини вояга етмаганлар ташкил этади. Шаҳар ҳудудидаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар мактаблари, академик лицейлар ҳамда мактабгача таълим муассасаларида 47 мингдан зиёд вояга етмаган болалар таълим-тарбия олмоқда.

 

Бундан аввал онлайн қиморда ютқазган йигит ўғирлик содир этгани, Наманганда 23 ёшли йигит шифокор аёлнинг юзига кислота сепгани, Қаршидаги оммавий жанжал оқибатида 19 ёшли спортчи тўппончадан ўқ егани ҳамда Андижонда 20 ёшли йигит бозорда тенгдошини пичоқлаб, унинг ўлимига сабабчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Жиззахда вояга етмаганлар 9 ой ичида қанча жиноят содир этгани очиқланди | Zamon.uz