Жамият

Сурхондарёда фирибгар ўн тоннадан ортиқ саримсоқ пиёзни ўзлаштириб кетди

Ҳозирда бировнинг ҳақидан қўрқмаган айрим кимсалар фирибгарлик йўли билан ўзганинг мол-мулкини ўзлаштириб, ишончига кириб олиб талон-торож йўли билан жиноят содир этаётганлар кўп учрамоқда. Бугунги кун “қаҳрамон”лари — ана шундай ҳалол ва ҳаромнинг фарқига бормаган кимсаларни кўриб дилингиз хира тортади.

Сурхондарёда фирибгар ўн тоннадан ортиқ саримсоқ пиёзни ўзлаштириб кетди

 

 

Хусусан, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида фирибгар ўн тоннадан ортиқ саримсоқ пиёзни ўзлаштириб кетгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Жарқўрғон туманида 2021 йил 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида яшовчи, З.Зокир туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда айтилишича, 28 июль куни туманнинг “Қорабуро” маҳалласида яшовчи опаси З.Зайнабнинг уйида сақлаб қўйган 10 тонна 477 кг. саримсоқ пиёзни Андижон вилоятида яшовчи К.Карим жами 183 миллион 347 минг 500 сўмга савдолашиб олиб, пулини маҳсулотни сотганидан кейин беришини айтган. Лекин у пулни ҳозирги кунга қадар бермай келяпти.

 

Ҳозирда К.Каримга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Бундан аввал Хивада тадбиркорга тўлов талабномани йўқотишни ваъда қилган фирибгар ушлангани, Жиззахда фирибгар ўз дўстининг 3500 АҚШ долларини ўмаргани, Бухорода ногиронлик нафақасини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ҳамда сохта долларга телефон сотиб олган фирибгар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Сурхондарёда фирибгар ўн тоннадан ортиқ саримсоқ пиёзни ўзлаштириб кетди | Zamon.uz