Жамият

Андижонда “дорифурушлар” кирдикорлари фош этилди

Улар 325 000 сўм пул эвазига Андижон шаҳрида яшовчи фуқародан сотиб олган.

Андижонда “дорифурушлар” кирдикорлари фош этилди

 

 Андижон вилоят ИИБ ЖҚБ гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

 

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Пахтаобод тумани яшовчи фуқаро М.С.нинг ёни кўздан кечирилганида 2 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди. Суриштирув ишлари давомида фуқаро М.С. мазкур дори воситаларини 325 000 сўм пул эвазига Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Н.дан сотиб олганлиги аниқланди.

 

Тадбир давомида М.Н.нинг яшаш хонадонидан 11 дона “Тропикамид 10 мл”, 9 дона “Тропикамид 5 мл” 18 дона “Лирика” ва 8 дона “Регапен” номли кучли таъсир этувчи дори воситалари олинди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ширин шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахс ушлангани, зангиоталик фуқаро 915 миллион сўмлик “Ремдесивир” дори воситасини 12 минг долларга сотишга урингани, кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилгани ҳамда Тошкентда кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотаётган дорихоналар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Андижонда “дорифурушлар” кирдикорлари фош этилди | Zamon.uz