Жамият

Ноқонуний дори воситалари ортидан даромад олиш режаси амалга ошмади

Аввалдан кузатувда бўлган фуқаро ноқонуний дори воситаларини яширинча юртимизга олиб киришга уринган.

Ноқонуний дори воситалари ортидан даромад олиш режаси амалга ошмади

 

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Фарғона-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Х.А. бошқарувидаги “Оrlando” русумли автомашина кузатувга олинган.

 

Кузатув давомида автомашинадаги сумкада хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 135 миллион сўмлик жами 1000 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг” ҳамда 100 дона “Тропикамид 10мл” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ тақиқланган гиёҳванд моддаси блок-постда ушлаб қолингани, Наманганда "Lacetti"дан ҳужжатсиз 80 миллион сўмлик дори-дармон топилгани ҳамда Чилонзорда психотроп дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.