Жамият

Урганчда МИБ аралашуви билан 21 та оила яраштирилди

Эндиликда ушбу оилалар бирга яшаб ҳаёт кечиришмоқда.

Урганчда МИБ аралашуви билан 21 та оила яраштирилди

 

Оила-жамиятнинг таянчи. Фарзанд тарбиялаётган ота-она ҳар томонлама фарзандларига ўрнак бўлиши жуда муҳим. Бироқ сўнгги вақтларда оилавий ажримлар сонининг ортишини эшитиб, кўнглингиз хира тортади. Мажбурий ижро бюросиинг Хоразм вилояти ҳудудий бўлимлари томонидан ажрашган оилаларнинг тиклаши юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. 

 

МИБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатовнинг Zamon.uz'га хабар қилишича, бюронинг Урганч туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2019 йил 1 августдаги суд буйруғига асосан қарздор О.Шариповдан ундирувчи С.Эркаеванинг фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрсидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.


Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тўғри ҳуқуқий тушунтириш тадбирларидан сўнг уларнинг оиласи яраштирилиб, эндиликда бирга яшаб ҳаёт кечиришмоқда. Соддароқ қилиб айтганда, вояга етмаган фарзанднинг баркамол тарбия топиши ва ажрашган оилалар сонининг камайишига эришилди. 

 

Қайд этилишича, шунингдек жорий йилнинг октябрь ойида бўлим ходимлари томонидан қарздор ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида 21 та оила яраштирилдди. 50 нафардан ортиқ болаларнинг етим қолишининг олди олинди.

 

 Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда алимент тўламаган 11 нафар ота қамоққа олинганди.

 

Аввалроқ Андижонда бир ойда 23 та оила яраштирилгани, қарздор ота алимент тўлови ўрнига фарзандларига уй бергани, Фарғонада 40 миллион сўм алимент пули олдиндан тўлаб берилгани, Ромитанда 118,3 миллион сўм алимент маблағлари ундириб берилгани ҳамда Zamon.uz' сайти жамоаси томонидан ажримга қандай ҳолатлар сабаб бўлиши мумкинлиги юзасидан аҳолимизнинг фикри ўрганилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Урганчда МИБ аралашуви билан 21 та оила яраштирилди | Zamon.uz