Жамият

Ўзбекистон ва Шеробод туманларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Улар ўзганинг ишончига кириб, ерларни сотган.

Ўзбекистон ва Шеробод туманларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

 

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, департамент, ДХХ ва ИИБнинг Ўзбекистон тумани бўлимлари тезкор тадбир ўтказди.

 

Маълум қилинишича, фуқаролар М.М. ва Ш.У.лар “Сўх-Оқтепа” ирригация тизимига қарашли 60 сотих ер майдонида иссиқхона фаолиятини ташкил этиш учун олдиндан тил бириктиради. Улар фуқаро К.нинг ишончига кириб, унга 7 600 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб бериш учун олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган.

 

Шунингдек, департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам ана шундай ҳолат кузатилди. Айтилишича, “Ч.Қ.” фермер хўжалиги раҳбари Э.Э. фуқаро 96 миллион сўм эвазига Б.га хўжаликка тегишли бўлган 1 050 гектар яйлов ва 50 сотих сувли ер майдонини расмийлаштириб беришга келишган. У танишлари орқали фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 83 миллион сўм ҳисобидан 2 миллион сўмини қайтарганлиги ҳолати процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

 

Икки ҳолатда фирибгарлар ўзганинг ишончига кириб, ерларни соттган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилди.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда ноқонуний ер сотаётган шахслар ушлангани, Сирдарёда ноқонуний ердан фойдаланиб, иморат тиклаган фуқарога огоҳлантиришдан сўнг чора кўрилгани, Жарқўрғон туманида захирадаги ерни сотмоқчи бўлган фирибгар ушлангани, Фарғонада "аукцион" орқали арзон ер майдони олиб бераман деб 60 миллион сўмни қўлга киритган шахс қўлга олингани ҳамда ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзбекистон ва Шеробод туманларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди | Zamon.uz