Жамият

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Улар 1 120 дона “Регапен” ва 600 дона “Тропикамид”ни 4 000 АҚШ долларига сотган.

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ДХХ томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро А.Қ. харидор А.га жами 2 744 дона “Регапен” нолми кучли таъсир қилувчи дори воситасини 2 300 АҚШ долларига сотган.

 

Маълум бўлишича, Учтепа тумани 12-мавзеда жойлашган уйнинг ертўласида 1 744 дона “Регапен” номли дори воситаси сақлаб келинган. Тадбир якунида жами 80 қути 4 488 дона “Регапен” дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. 

 

Яна бир худди шундай ҳолат Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ҳамда ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам кузатилди. Унда фуқаролар Д.Т. ва Д.С.лар кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаган. 1 120 дона “Регапен” ва 600 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини 4 000 АҚШ долларига сотган. 

 

Таъкидланишича, ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилгани, Тошкентда кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотаётган дорихоналар аниқлангани, Ширин шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахс ушлангани, Жиззахда талаб юқори дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олингани ҳамда Сирдарёда кучли таъсир қилувчи "Тропикамид" дори воситасини сотаётган шахс аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди | Zamon.uz