Хўжайлида МЧЖ номидаги мулкларни собиқ раҳбарлар сотиб юборди
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжайли тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Текширувда, “K.M.” МЧЖнинг 51,9 фоиз улуши “L.F.” МЧЖга тегишли бўлишига қарамасдан “K.M.” ва “Н.С.” МЧЖларнинг собиқ раҳбарлари олдиндан тил бириктирган. МЧЖнинг умумий қиймати 991,7 миллион сўмлик ишлаб чиқариш цехи ва қўшимча иморатларини сохта йиғилиш баённомасини расмийлаштирган.
Маълум бўлишича, қалбаки ҳужжатлар орқали фирибгарлик йўли билан фуқаро С.С.нинг номига ўтказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, "Golden Cash" таъсисчилари устидан жиноий иш қўзғатилганди.
Аввалроқ тадбиркорга кўп қаватли уй қурилишини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушлангани, банкни "чув туширмоқчи бўлган" тадбиркорларнинг кирдикорлари фош этилгани, Андижонда қўшма корхона мутахассиси қўлга олингани ҳамда Сирдарёда сохта ҳужжатлар орқали 500 миллион сўм кредитни қўлга киритган фирибгарлар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.







