Жамият

Банкни "чув туширмоқчи бўлган" тадбиркорларнинг кирдикорлари фош этилди

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Банкни "чув туширмоқчи бўлган" тадбиркорларнинг кирдикорлари фош этилди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар қилишича, департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилди.

 

Қайд этилишича, “A.Ф.” МЧЖ раҳбари Т.Г. банк муассасасидан замонавий иссиқхона қуриш учун 5,5 миллиард сўм кредит ажратилишига эришиб, гаровга қўйилган мулкни сохта маълумотлар киритиш орқали тақиқдан чиқариб сотиб юборганлиги натижасида банк манфаатларига 3,8 миллиард сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

 

Шунингдек, “С.Б.” МЧЖ раҳбари М.Р. МЧЖга қурилиш моллари сотиб олиш учун ажратилган 5 миллиард сўм кредит эвазига гаровга қўйилган мулкни сохта маълумотлар киритиш орқали тақиқдан чиқариб сотиб юборганлиги натижасида банк манфаатларига 4,3 миллиард сўм зарар етказганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда туман ХТБ мудири ўринбосари пора билан ушлангани, Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 миллиард сўмни ўзлаштириб юборгани, Термизда ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош бўлгани ҳамда Бухорода ҳокимлик захирасидаги ерни 8 000 АҚШ долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"