Жаҳон

Афғонистонда кимнинг қандай иқтисодий лойиҳаси бор? (2 мақола)

zamon.uz Афғонистондаги йирик иқтисодий лойиҳалар ҳақидаги мақоланинг иккинчи қисмини тақдим этади.

Афғонистонда кимнинг қандай иқтисодий лойиҳаси бор? (2 мақола)

 

Биринчи мақолада Ўзбекистоннинг афғон заминида илгари сураётган иқтисодий лойиҳалари ҳақида маълумот берилганди. Қуйида Марказий Осиёнинг яна бир давлати — Туркманистоннинг иқтисодий ташаббуслари ҳақида сўз боради.

 

Туркманистон: Электр узатиш линияси, темирйўл ва Ҳиндистон ҳамда Покистонни газ билан таъминлаш.

 

Туркманистон ҳам Афғонистонда бир қанча йирик лойиҳаларни таклиф қилиб келади. Улардан бири ТАПИ – Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувури. “Толибон” ҳокимият тепасига келгач, бу йўналишни тезроқ амалга ошириш мақсадида бир қанча музокаралар ўтказилди. Толиблар раҳбарияти ҳам лойиҳанинг қай даражада муҳим эканини яхши англайди. Масалан, Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи, “Толибон” ҳаракати асосчиси Мулла Умарнинг ўғли Мулла Ёқуб ТАПИ учун исталган қурбонликка тайёрлигини маълум қилган.

 

Ушбу лойиҳани амалга ошириш 2015 йилдан бошланган. Унинг умумий қиймати 10 миллиард долларни ташкил этади. Газ қувури умумий узунлиги 1814 километр. У орқали йилига 30 миллиард кубометр газ экспорт қилиш мумкин. Маълумотларга кўра, Афғонистон бу лойиҳа амалга ошса, йилига 500 миллион доллар фойда олади. Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўтган йили октябрь ойида “ТАСС” нашрига берган интервьюсида эса, газ транзити орқали афғонлар 1 миллиард доллардан ортиқ соф фойда олиши мумкинлиги қайд этилганди.

 

Бундан ташқари, ТАП – Туркманистон-Афғонистон-Покистон энергетика йўналиши ҳам мавжуд. Унга кўра, Туркманистон қўшни давлат орқали Покистонга электр энергияси экспорт қила олади. Бу лойиҳа қисман Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилади.

 

Ашхобод “Лазурит йўли” халқаро транспорт йўлаги бўйича ҳам ташаббусларни илгари сурган, бу йўл Афғонистон товарларини Европага тўғридан тўғри экспорт қилиш имкониятини тақдим этади.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"