Жамият

Ўзингдан чиққан балога: собиқ банк ходими фирибгарга айланди

Бектемир туманида 11 нафар ходимнинг номига микроқарз олган собиқ баанк ходими қўлга олинди.

Ўзингдан чиққан балога: собиқ банк ходими фирибгарга айланди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.Э. 2018-2021 йилларда Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармасида турли лавозимларда ишлаган даврида 11 нафар ходимнинг номига 2 та тижорат банкдан жами 212 миллион сўм микроқарз ажратган. Бундан 11 нафар ходимнинг ҳеч қандай хабари бўлмаган. Собиқ банк ходими кредит маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, талон-торож қилгани аниқланган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергелида 32,5 минг долларни ўзлаштириб юборган банк кассири ва бош мутахассисига жиноят иши қўзғатилгани, Миришкорда банк ходимлари аралашган ноқонуний "ўйин" фош этилгани, шунингдек, собиқ банк ходими 9 нафар фуқаронинг омонатига хиёнат қилгани ҳақида хаабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.