Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Фарғона-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Х.А. бошқарувидаги “Оrlando” русумли автомашина кузатувга олинган.
Кузатув давомида автомашинадаги сумкада хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 135 миллион сўмлик жами 1000 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг” ҳамда 100 дона “Тропикамид 10мл” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ тақиқланган гиёҳванд моддаси блок-постда ушлаб қолингани, Наманганда "Lacetti"дан ҳужжатсиз 80 миллион сўмлик дори-дармон топилгани ҳамда Чилонзорда психотроп дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева


