Жамият

Термизда ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош бўлди

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Термизда ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош бўлди

 

 Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига кўра, департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

 

Маълум қилинишича, фуқаролар Т.Х. ва Б.А.лар олдиндан тил бириктириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 10 сотих ер майдонини фуқаро М.га ўзларига тегишли эканлигини айтган. Ушбу ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланди. Улар 3 минг 300 АҚШ доллари ҳисобидан 9 миллион сўмни ўз ихтиёри билан қайтарганликлари процессуал тартибда расмийлаштириб олингани маълум бўлди.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Бўстонлиқ туманида 5 гектар ерни 150 минг АҚШ долларга олиб беришни ваъда қилган шахс ушланганди.

 

Аввалроқ Хоразмда ноқонуний ер сотаётган шахслар ушлангани, Фарғонада "аукцион" орқали арзон ер майдони олиб бераман деб 60 миллион сўмни қўлга киритган шахс қўлга олингани ҳамда ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"