Ромитанда 118,3 миллион сўм алимент маблағлари ундириб берилди
Қайд этилишича, қонун моҳиятини тушуниб етган қарздор С.Зоиров ундирувчи Ҳ.Камаловага 2026 йилнинг 1 июнигача бўлган 45,5 миллион сўмдан иборат 5 йиллик алимент пулларини бирданига тўлаб берди.


Мажбурий ижро бюроси Ромитан тумани бўлимида фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2013 йил 18 июндаги суд қарорига асосан қарздор С.Зоировдан ундирувчи Ҳ.Камалова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун барча даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ижро ҳужжати мавжуд.
МИБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатовнинг Zamon.uz'га хабар қилишича, шу суднинг 2019 йил 25 мартдаги қарори билан қарздор С.Зоировдан ундирувчи Ҳ.Камалова фойдасига алимент миқдори топган даромадининг 1/6 қисмига мувофиқлаштирилган.
Тарафларга Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрь кунидаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида Низом” талаблари тушунтирилди ва суд қарорига ижро ҳужжатининг ижро этиш усули ва тартиби ўзгартирилди.
Қайд этилишича, қонун моҳиятини тушуниб етган қарздор С.Зоиров ундирувчи Ҳ.Камаловага 2026 йилнинг 1 июнигача бўлган 45,5 миллион сўмдан иборат 5 йиллик алимент пулларини бирданига тўлаб берди.
Худди шундай, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2021 йил 26 январдаги қарорига асосан қарздор У.Бекмуродовдан ундирувчи Ш.Ҳамроева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/6 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Тушунтиришлар натижасида қарздор ва ундирувчи ўртасида алиментни пул маблағлари шаклида тўлаш тўғрисида келишувга эришилди ва ундирувчига 25,0 миллион сўмдан иборат 3 йиллик алимент пуллари ундириб берилди.
Маълум бўлишича, бўлимда фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2012 йил 12 декабрдаги суд қарорига асосан қарздор Б.Ражабовдан ундирувчи Н.Худойбердиева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 9,5 миллион сўм, қарздор И.Авезовдан ундирувчи Х.Холова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 10,5 миллион сўм алимент пуллари ундириб берилди.
Когон туманида фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Т.Шароповдан ундирувчи Ш.Ҳожиева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун 22,8 миллион сўм, Олот туманида фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро суди қарорига асосан қарздор М.Расуловдан ундирувчи Г.Чориева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун 5,0 миллион сўм алимент пуллари ундириб берилди.
Эслатиб ўтамиз, Фарғонада 40 миллион сўм алимент пули олдиндан тўлаб берилганди.
Бундан аввал Ўзбекистонда қанча аёл алимент тўлаши, болалар онасига нега олиб берилгани, қарздор ота алимент тўлови ўрнига фарзандларига уй бергани, Жиззахда МИБ аралашуви билан яна бир оила яраштирилгани, Самарқандда қарздор ота фарзандларига 260 миллион сўм ҳамда салкам 370 миллион сўм алимент тўлаб бергани ҳақида хабар берилганди.







