Жамият

Наманганда фуқарога 1,2 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди

У фирибгарлик йўли билан 58 200 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган.

Наманганда фуқарога 1,2 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда “Ш.” боғдорчилик-узумчилик ширкати аъзоси К.У. ўзи ва қўшнисига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Пискент туманида жойлашган жами 1,2 гектар ер майдонини фуқаро У.га фирибгарлик йўли билан 58 200 АҚШ долларига сотишга уринган.

 

Маълум бўлишича, танишлари ёрдамида ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тайёрлаб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ доллари ва 75 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида 1 409 та ҳолатда 263,3 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан эгаллангани ва ноқонуний қурилмалар қурилгани маълум бўлганди.

 

Аввалроқ Фарғонада "аукцион" орқали арзон ер майдони олиб бераман деб 60 миллион сўмни қўлга киритган, 10 минг доллар эвазига уй-жой қуриш учун ер олиб бермоқчи бўлган, Бўстонлиқ туманида 5 гектар ерни 150 минг АҚШ долларга олиб беришни ваъда қилган шахс ушлангани ҳамда Захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.