Жамият

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош бўлди

15 дона “Тропикамид” дори воситасини 1,5 миллион сўмга сотган.

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош бўлди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар қилишича, департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.М. ва бошқалар фуқаро А.га 15 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,5 миллион сўмга сотган вақтида ушланди.

 

Қайд этилишича, уларнинг ёнида бўлган 41 дона “Тропикамид”, 22 дона “Регапен”, 18 дона “Селофен” ва 17 дона “Зардекс” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

 

Таъкидланишича, ҳудди шундай ҳолат департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам фуқаро Н.Қ. фуқаро Б.га 4 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 минг сўмга сотган вақтида қўлга олинди.

 

Аниқланишича, унинг ёнида бўлган 111 дона “Зардекс”, 27 дона “Регапен”, 11 дона “Селофен” ва 8 дона “Тропикамид” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, ярим тунда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб юрган шахслар ушланганди.

 

Аввалроқ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилгани, Тошкентда кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотаётган дорихоналар аниқлангани, Сирдарёда кучли таъсир қилувчи "Тропикамид" дори воситасини сотаётган шахс ушлангани ҳамда ноқонуний дори воситалари ортидан даромад олиш режаси амалга ошмагани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"