Жамият

Тошкентда "Matiz" ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Оқибатда 39 ёшли пиёда шифохонада вафот этди.

Тошкентда "Matiz" ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, 2021 йил 24 ноябрь куни тахминан соат 00:40 да Сергели тумани Тошкент халқа автомобиль йўлида аянчли ЙТҲ содир бўлди. "Матиз" автомобилини ишончнома асосида бошқарган 1998 йилда туғилган Д.И. йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган K.Ш.ни уриб юборган.



Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда 1982 йилда туғилган K.Ш. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, у ҳаётдан кўз юмган. 

 

Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда "Spark" ҳайдовчиси пиёдани уриб юборганди. Аввалроқ Қашқадарёда "Cobalt" "Lacetti" билан тўқнашиб ағдарилиб кетгани, Сирдарёда ухлаб қолган юк машинаси ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида вафот этгани, Самарқанд ва Сурхондарёда содир бўлган автоҳалокатда тўрт киши ҳамда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Ширин Холматова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда "Matiz" ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди | Zamon.uz