Жамият

Тошкентда “валютафуруш” 5 минг долларга яқин пулни ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлди

У 51,8 миллион сўмга сотган вақтида ушланди.

Тошкентда “валютафуруш” 5 минг долларга яқин пулни ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлди

 

Тошкент туманида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 

Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ДХХ ва вилоят ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

 

Маълум қилинишича, фуқаро А.А. Тошкент тумани ҳудудида жойлашган кийим-кечак савдо бозори ҳудудида ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келган. У  ўзининг яшаш уйда фуқаро С.га жами 4 минг 800 АҚШ долларини 51,8 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинди.

 

Шунингдек, ўтказилган тадбир давомида 15 383 АҚШ доллари, 264 минг Қозоқ тенгеси, 89 минг Россия рубли ва 414,3 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, қонунни бузган валютафурушнинг “бозори” ўхшамаганди.

 

Аввалроқ Наманганда сохта доллар билан икки фуқаро қўлга олингани, давлат харидларига оид қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани ҳамда Навоийда XIX асрга тегишли танга ва қоғоз купюраларни хорижга олиб чиқиб кетаётган шахслар аниқлани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда “валютафуруш” 5 минг долларга яқин пулни ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлди | Zamon.uz