Жамият

Дорихона раҳбари “Регапен”ни харидорга 125 минг сўмга пулламоқчи бўлди

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди.

Дорихона раҳбари “Регапен”ни харидорга 125 минг сўмга пулламоқчи бўлди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 

Унда айтилишича, “А” МЧЖга қарашли дорихона раҳбари Ж.Т. харидорга 5 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 125 минг сўмга сотганлиги аниқланди. Ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 89 дона “Karbaleks”, 51 дона “Регапен” ва 50 дона “Карбамазепин” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. 

 

Худди шундай ҳолат “F” МЧЖга қарашли дорихонада ўтказилган текширувда, дорихона раҳбари М.Ш. харидорга 3 дона “Регапен” номли дори воситасини 60 минг сўмга сотганлиги аниқланди. Ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 322 дона “Регапен” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. 

 

Шунингдек, департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам кузатилди. Фуқаролар Ш.Х. ва Б.Х.лар харидор М.га 20 дона “Тропикамид” ва 42 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 АҚШ доллари ва 1 миллион сўмга сотган вақтида ушланди. Уларнинг яшаш хонадонидан 435 дона “Регапен”, 201 дона “Селофен” ва 23 дона “Тропикамид” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

 

Бундан ташқари, департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳам “K” МЧЖ таъсисчиси Х.Э. ва бошқалар 5 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 минг сўмга сотганлиги маълум бўлди. Ж.И.нинг бошқарувидаги автомашинадан 100 дона ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) ва 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилди.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Тошкентда кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотаётган дорихоналар аниқлангани, Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош бўлгани, Наманганда "Lacetti"дан ҳужжатсиз 80 миллион сўмлик дори-дармон топилгани ҳамда Ширин шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.