Жамият

Форишда рўй берган ЙТҲ оқибатида 2 нафар йўловчи вафот этди

Жиззах вилояти Фориш туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида навоийлик икки нафар йўловчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Форишда рўй берган ЙТҲ оқибатида 2 нафар йўловчи вафот этди

 

 

Маълум бўлишича, жорий йил 16 октябрь куни соат 19:05 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-36 Жиззах Фориш Қизилча автомобиль йўлининг Фориш тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудидан ўтган 111-километрида содир бўлган.

 

 

Қайд этилишича, Навоий вилояти Нурота туманида яшовчи "Синтоб" маҳалласида яшовчи ҳайдовчи "Nexia-3" машинасини Фориш — Нурота йўналишида бошқариб кетаётиб бошқарувни йўқотган. Натижада машина йўлнинг чап томонига ағдарилиб кетган.

 

 

Таъкидланишича, оқибатда машинада йўловчи сифатида кетаётган 2001 ва 2003 йилларда туғилган, Нурота тумани “Синтоб” маҳалласида яшовчи фуқаролар оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

 

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фориш тумани ИИБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Наманганда ЙТҲ сабаб 75 ёшли пиёда вафот этгани, Сурхондарёда “Matiz” ағдарилиб кетгани, Тошкентда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида 3 та машинага шикаст етказилгани ҳамда Бўстонлиқда 150 метр баландликдан "Spark" жарликка тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"