1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Жиззахда маҳкум танишини пичоқлаб, ўз жонига қасд қилди

Жабрланувчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Жиззахда маҳкум танишини пичоқлаб, ўз жонига қасд қилди

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат 15:00 атрофида Жиззах вилояти Зафаробод туманида жойлашган 30-сонли манзилли колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум ўз жойини ташлаб кетган ва Бахмал тумани ҳудудида жонига қасд қилган.

 

Маълум қилинишича, шу куни соат 22:00 лар атрофида ўзи яшаган Бахмал тумани, Қирққишлоқ аҳоли пунктига бориб, қўшинисининг ўнг қўл кафти ва қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир неча марта жарохат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

 

Қайд этилишича, жабрланувчи қорин бўшлиғига ўткир тиғли жисм билан санчилиб кирган жароҳати ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 

Шартнома асосида Шароф Рашидов тумани, Қаҳрамон МФЙ ҳудудида жойлашган МЧЖда ишлаётган маҳкум ўз иш жойини ташлаб кетади.

 

Мазкур жиноятни содир этган шахснинг жасади 18 ноябрь куни соат 00:30 ларда Бахмал туман ҳудудидаги "Чоршанба" деҳқон бозорида жойлашган савдо дўкони айвонига арқон билан осилган ҳолда топилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ҳомиладор хотини ва қайнотасини чопқи билан чопиб ташлаган эркак 20 йилга қамалгани, Қаршида бар ходими меҳмонни пичоқ билан ўлдиргани, икки марта қотиллик қилган ва бошқа қатор жиноятлар содир этган шахс қўлга олингани ҳамда самарқандлик куёв хотини ва қайнонасини уриб ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика