1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Тошкентда суғурта полиси маблағларини ўзлаштирган шахс ушланди

У 145,3 миллион сўмни МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказмаган.

Тошкентда суғурта полиси маблағларини ўзлаштирган шахс ушланди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказди.

 

Маълум қилинишича, ЯТТ И.М. “A.” МЧЖ шаклидаги суғурта компанияси билан агентлик битимини тузган. У  1 712 дона суғурта полисларини реализация қилишдан тушган 145,3 миллион сўмни МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказмай, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан  жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда фуқарога имтиёз асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушлангани, собиқ банк ходими 9 нафар фуқаронинг омонатига хиёнат қилгани, тадбиркорнинг 1 миллиард сўмини қўлга киритган шахс қўлга олингани ҳамда Сергелида 32,5 минг долларни ўзлаштириб юборган банк кассири ва бош мутахассисига жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика