Жамият

Тошкентда профилактика инспектори сувга чўкаётган одамни қутқариб қолди

Лейтенант А.Махмарайимов “тез ёрдам”га қўнғироқ қилиб, шифокорларни чақирган ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.

Тошкентда профилактика инспектори сувга чўкаётган одамни қутқариб қолди

 

 

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар ИИББ ходими чўкаётган фуқарога ёрдам кўрсатгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, 30 сентябрь куни тахминан соат 21.30 да 37 ёшли М.М. маст ҳолатда бўла туриб, эҳтиётсизлик оқибатида Сергели тумани "Қорасув" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтадиган каналга тушиб кетган. Сувдан мустақил чиқа олмаган фуқаро атрофдагиларни ёрдамга чақирган. Шу пайтда ўша ҳудуддан ўтиб кетаётган Сергели тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБ профилактика инспектори, лейтенант Алибек Махмарайимов чақириқни эшитиб, ёрдамга шошади ва сувга чўкаётган фуқарони қутқариб қолган.

 

Таъкидланишича, лейтенант А. Махмарайимов “тез ёрдам”га қўнғироқ қилиб, шифокорларни чақирган ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.

 

"Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари, илтимос, сув ҳавзалари яқинида эҳтиёт бўлинг" — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлган ўсмир қутқариб қолинганди.

 

Аввалроқ Наманганда каналга чўкиб кетган 10 ёшли боланинг жасади топилганди. Шунингдек, вилоятда “Nexia” бошқарувини йўқотилиши сабабли каналга тушиб кетгани, “Сирдарё” дарёсида 26 ёшли фуқаро чўкиб кетгани ҳамда Бўстонлиқда 150 метр баландликдан "Spark" ҳайдовчиси омон қолгани ҳақида хабар берилганди.  

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда профилактика инспектори сувга чўкаётган одамни қутқариб қолди | Zamon.uz