Жамият

Кўп тармоқли виждон

Манфаат изидан қувиб эмас, раҳмат истаб яшаш керак.

Кўп тармоқли виждон

 

«Кўп тармоқли савдо билан шуғулланардим. Қанча кўп кишини изимдан эргаштира олсам, шунча фойда кўп кўраман. Совғалар, ойлик маоши ошиши, керак бўлса, чет элда дам олиш имкони. Кишиларни сўзимиз билан сеҳрлаб қўйишни-ку тез эплаб кетдим. Бир куни хокисоргина аёл билан танишиб қолдим. Ҳаётдан умидлари узилган, турмушидан ажрашган жувон мен учун яхшигина мижоз бўлишини илк сўзлариданоқ маълум эди. Ҳаётингиз яхшиланиб кетади, деган ваъдаларим билан унга умид машъали бўлиб кўриндим чоғи компаниямизга аъзо бўлди. Киши таваккалчи бўлиши керак деб, бир дунё мол олиб бердим. Аксига олиб жувон бўшлик қилди, бир ой ўтмай олган маҳсулотларини топшираман, деб келди. Мен эса бундай қилишига йўл қўя олмасдим. Ахир яна озгина балл тўпласам, мукофот сифатида хорижга учиб кетадиганман. «Унда ўзингиз пулини тўланг», дея қаттиқ-қаттиқ гапирганим эсимда. Аёл йиғлаганча кетгани ҳам. Уч кундан сўнг тикув машинасини сотиб қарзини узди. Мен эса орзум ушалиб хорижга учдим. Бироқ бегона юртда кўричак хуруж қилиб, шифохонага тушиб қолдим. Бир ҳафтага кетган одам уч ҳафтадан ошиқ қолиб кетдим. Кўз олдимдан «Болаларни бир ўзим боқаман, бунча нарсани пулини тўлолмайман», деб йиғлаган аёл кетмасди. Юртга қайтишим билан уни излаб уйига бордим. Бир меҳрибон аёл хусусий ателье очиб, аёлни ишга олибди. Узр сўрасам, «Аксинча мен сизга раҳмат айтишим керак, тикув машинамни сотиш баҳонасида бу аёл билан танишиб қолдим», дея самимий жилмайди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"